Кафега фақат пессимистлар ва негатив одамлар кириши мумкин
Токиодаги кафе пессимистлар, яъни тушкунликка тушган ва салбий фикрлайдиган одамларга хизмат кўрсатиши билан машҳур.
Negative Cafe and Bar Mori Ouchi Токионинг Шимокитазава туманида жойлашган бўлиб, тушкунликка тушган одамларларга хизмат қилади. Депрессиядан азият чекаётган кафе эгаси ҳамфикрларни бирлаштириш ғоясини ўн йилдан кўпроқ вақт олдин ўйлаб топган, аммо уни фақат 2020 йилда, Ковид-19 пандемияси пайтида очишга қарор қилган. Муассаса одамларга ўзларининг ғазабини, сиқилишларини бўшатишга имкон беради ва ҳаётида қийин даврларни бошдан кечираётган ёки пессимистик фикрлардан азоб чекаётганлар учун мос деб ҳисобланади.
фото: SoraNews24
«Одамлар ҳар доим ижобий бўлиш яхши, салбий бўлиш ёмон, дейишади, лекин мен салбий бўлишни ёмон деб ҳисобламайман. Менимча, кўплаб салбий одамлар ўз қобиғига ўралиб ўзини тута билишади, тўғри улар қайғули ва ҳатто ўзгаларни тушунадиганроқ бўлади, улар учун дам олиш учун жой бўлса яхши бўларди, деб ўйладим», — дейди муассаса егаси SoraNews24 мухбири жаноб Сатога.
Mori Ouchi ўрмон уйи деган маънони англатади, шу боис кафеда ўрмон мавзусидаги декорация ва мижозлар ёлғиз қолишлари мумкин бўлган шахсий хоналар мавжуд.
Mori Ouchi шунингдек ўз талабларини билдиради: яъни киришга фақат ҳамроҳсиз аёлларга рухсат беради, ўз навбатида, эркакларга агар улар гуруҳида аёл бўлмаса, рухсат берилмайди.
Озиқ-овқатларни ташқаридан ҳам олиб келишингиз мумкин. Бироқ, ҳар бир киши учун камида битта ичимлик буюртма беришингиз керак, бироқ буюртма қилинган ҳар 300 ийена (2,85 доллар) ичимлик ёки озиқ-овқат учун сиз киришда 100 ийеана чегирма оласиз, бу эса ҳар 3 дақиқалик жой учун 20 ийенани ташкил этади, дея хабар беради нашр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter