Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Режиссёр Сарвар Каримов акаси ва синглиси билан шифохонага жойлаштирилди

Режиссёр Сарвар Каримов акаси ва синглиси билан шифохонага жойлаштирилди

Режиссёр Сарвар Каримов.

Куни кеча ўзбекистонлик истеъдодли режиссёр Сарвар Каримов отаси уйида бир ҳафта даволаниб, коронавирусдан вафот этганини маълум қилган эди.

Шунингдек, бутун оиласи билан расман COVID-19 га чалинганини ҳам қайд этганди.

Унинг яна ёзишича, оиласида уч кишини шифохонага жойлашган:

– Мени, акамни ва синглимни Юнус-Ободдаги Нуроний санаторийсига олиб келиб жойлашди. 8 та қаватга битта инфекционист ва иккита терапевт бор экан. Бечораларнинг аҳволи бизникидан бадтар. Бошқа врачлар йўқ, уколлар йўқ, аппаратлар йўқ. Сабр қилишдан бошқа иложимиз ҳам йўқ, – деб ёзади Сарвар Каримов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг