Референдумга тайёргарлик бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Бугун Марказий сайлов комиссиясида референдумга тайёргарлик кўриш бўйича навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтган. Унда 2 та масала кўриб чиқилган.
Кун тартибидаги биринчи масала «Ўзбекистон Республикаси референдум округлари ва округ комиссиялари тўғрисида»ги, иккинчи масала «Ўзбекистон Республикаси референдум участкалари ҳамда участка комиссиялари тўғрисида»ги низомларни тасдиқлаш бўлган.
«Бизнинг бугунги кундаги энг муҳим вазифаларимиздан бири референдумга ташкилий жиҳатдан пухта тайёгарлик кўриш ишларини жадаллаштиришдан иборатдир», деган МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви чоғида умумхалқ референдуми ўтказилишини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter