«Реал» Мбаппе ўрнига бошқа юлдузни нишонга олди
Дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири, Англиянинг «Манчестер Сити» клуби футболчиси Эрлинг Холанд 100 миллион эвазига «Реал»га ўтиши мумкин.
Football Espana хабарига кўра, бир неча йил олдин «Реал» норвегиялик футболчи ва француз иқтидори Килиан Мбаппени жамоага жалб қилишни режалаштириб қўйганди. Бироқ, ҳали уларнинг ҳеч бири Мадридга бормади.
Манбага кўра, АПЛ клублари Холандни сотиб олиш учун камида 200 миллион евро ажратишлари керак. Аммо таниқли агент Рафаэла Пиментанинг сўзларига кўра, «Манчестер Сити» ҳужумчиси ярим пул эвазига бошқа Европа жамоаларига ўтиши мумкин.
«Мижозларимиз билишадики, биз уларга доимо аниқ вариантларни қолдирамиз. Уларнинг келажаги ўз қўлларида», дейди Эрлинг Холанднинг агенти Рафаэла Пимента.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter