Расман! Макгрегор яна қайтди!
Ирландиялик MMA курашчиси Конор Макгрегор рингга қайтишини тасдиқлади. Бу ҳақда «TheMacLife»нинг Twitter-аккаунтида хабар берилди.
32 ёшли спортчи UFC доирасида Дастин Порье билан жанг ўтказиш учун шартнома имзолади. Шу тариқа Макгрегор MMAга расман қайтди. Ирландиялик иштирокидаги жанг 2021 йил 23 январь куни бўлиб ўтади.
11 ноябрь UFC президенти Дэйна Уайт Порье жанг учун шартнома имзолаганини маълум қилди. Ўшанда функционер «ҳаммаси режадагидек кечса», жанг ўтказилишини таъкидлади.
Дастлаб Макгрегор ва Порье UFCдан ташқарида беллашишга тайёргарлик кўришаётганди. Жангчилар аввалига хайрия кечаси доирасида курашишга рози бўлишганди, бироқ вазиятга промоушен аралашди.
Макгрегор ва Порье UFC доирасида 2014 йилда ҳам куч синашишган. Ўшанда ирландиялик спортчи нокаут билан ғалаба қозонган.
Июнь ойида Макгрегор фаолияти давомида учинчи марта спортни тарк этганини эълон қилганди. Ирландиялик жангчи турли вазн тоифаларида UFC чемпиони бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter