Рашкчи хотин таксичи эрини машина юкхонасидан пойлашга қарор қилди — Мексика (Фото)
Мексика пойтахти Мехикода истиқомат қилувчи аёл таксичи эрини пойлаш учун ўғли билан машина юкхонасига яшириниб олади, деб ёзади «Lenta.ru».
Рашкчи хотин тунги смена вақтида эрининг изига тушишга қарор қилади. Крис Астудильо исмли мижознинг айтишича, такси ҳайдовчиси юкхонадан ғалати товуш келаётганини эшитиб қолади.
Ҳайдовчи юкхонани очганда, не кўз билан кўрсинки, у ерда хотини билан ўғли ётибди. Аёл бақир-чақир қилиб, шу заҳоти олд ўриндиққа ўтириб олди.
Астудильо бўлаётган воқеа-ҳодисани суратга олиб, «Facebook»га жойлайди.
— Тасаввур қилинг, таксида кетяпсиз, бирдан эрининг ортидан пойлоқчилик қилиб юрган ҳайдовчининг хотини юкхонага яшириниб олганини кўриб қоласиз! — дейди у.
— Уни фарзанди тўғрисида қайғуришдан кўра эрига пойлоқчилик қилиш кўпроқ ташвишга солади. У болани парвариш қилишга тайёр эмас, — деб ёзади «Facebook» фойдаланувчиларидан бири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter