Рамзан Қодиров ўзига ўзи Чеченистон Қаҳрамони унвонини берди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга 1-сонли Чеченистон Қаҳрамони унвони берилди. Бу ҳақда вилоят парламенти раиси Магомед Даудов маълум қилди.
«Чеченистон Республикаси парламенти депутатлари номидан ва шахсан ўз номимдан сизни республиканинг энг олий унвони – 1-сонли Чеченистон Республикаси Қаҳрамони унвони билан тақдирланганингиз билан чин қалбимдан табриклайман», — деб ёзди Даудов.
Аввалроқ, Чеченистон парламенти республика конституциясига ўзгартириш киритиш ва минтақа раҳбари Рамзан Қодиров лавозимига «Механ Да» (халқ отаси) унвонини қўшишни таклиф қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter