Рамзан Қодиров бу ишни қилганларга 500 минг рублдан мукофот бермоқчи

Рамзан Қодиров ўз фарзандларига Чеченистон қаҳрамонларининг исмларини қўйган ота-оналарга 500 минг рублдан мукофот бермоқчи.
Чеченистон раҳбари ушбу ташаббусни «акция» деб эълон қилди ва йил охирига қадар ўтказмоқчи.
Бундан ташқари, Қодиров ўз юртдошларини муҳим аҳамиятга эга тарихий нарса-буюмларни тўплашда ёрдам беришга ва уларни ҳудудий музейларга топширишга чақирди.
«Бу билан нафақат ўз тарихимизни сақлаб қоламиз, балки ундан келажак авлод ҳам баҳраманд бўлади», — деб ёзди Рамзан Қодиров ўз телеграм-каналида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter