Рамзан Қодиров Россияда президентлик сайловларини бекор қилишни таклиф қилди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларини вақтинча бекор қилишни ёки уни бир номзод – Владимир Путин билан ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда у Грозний марказида Путин таваллудининг 71 йиллигига бағишланган митингда айтди.
«Мен ҳозир, ҳарбий амалиёт давом этаётган вақтда, сайловга битта номзод қўйилишини таклиф қиламан — Владимир Владимирович Путин. Ёки сайловларни вақтинча бекор қилинг, чунки бугун мамлакатимизни ҳимоя қила оладиган бошқа одам йўқ», — деган Қодиров.
Маълумот учун, Россияда президентлик сайловлари 2024 йилда ўтказилиши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter