Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуёш нега баъзи одамларни аксиришга «мажбурлайди»?

Қуёш нега баъзи одамларни аксиришга «мажбурлайди»?

Совқотганингизда, аллергия бўлганингизда ёки тасодифан қалампирни ҳидласангиз аксириш одатий ҳолдир. Аммо баъзи одамлар қуёшга, лампочкага, оловга ёки бирон бир ёруғлик манбасига қараса аксиради. Бу нурли аксириш рефлекси деб аталади. Маълумотларга кўра, бутун дунёда 35 фоиз одамларда ёруғликка енгил аксириш рефлекси мавжуд. Аммо, бу рефлекс кенг тарқалганлигига қарамай унчалик ўрганилмаган.

Одамлар нима учун қуёшдан аксиришлари ҳақида бир нечта назариялар мавжуд. Эҳтимол, ёруғлик бирдан ўзгарганида кўздаги асаб толалари «қитиқланар». Шу сабабли, худди  бурун тирналгандаги каби ҳиссиёт пайдо бўлади – бу аксиришни келтириб чиқаради. Яъни ёрқин ёруғлик кўз ёшларини келтириб чиқаради, улар қисқа вақт ичида бурунга киради.  

Олимлар ёруғликка аксириш рефлекси учун қандай одамлар мойиллигини ҳали аниқлашмади,  аммо у мерос бўлиб ўтиши мумкин экан. Агар ота-она қуёшга қараб аксирса, болада ҳам худди шундай реакция бўлиш эҳтимоли 50% ни ташкил қилади.

Аксарият одамлар қуёшда кетма-кет 2-3 марта аксиради, аммо 40 ёки ундан ортиқ кетма-кет аксирадиганлар ҳам борлиги аниқланган.

Мутахассислар енгил аксириш рефлекси умуман хавфли эмаслигини айтишади.

Унда нима қилиш керак? Қуёшга аксириш рефлексини даволаш мумкин эмас, рефлексни тўхтатиш учун ҳеч қандай дори ёки жарроҳлик муолажалари йўқ.

Енгил аксириш рефлекси билан курашишнинг энг яхши усули кўзларингизни қуёшдан ҳимоя қилишдир. Кенг айланали панама, кепка кийишингиз  ёки қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг