Қуёшда жуда кучли чақнаш содир бўлди

Бугун,25 май куни Қуёшда Х синфидаги жуда кучли чақнаш ва М синфидаги кучли чақнаш қайд этилди, деб хабар беради Россиянинг Федоров амалий геофизика институти.
“25 май куни Москва вақти билан 04:52 да қуёш доғлари 4098 (С05W22) гуруҳидаги рентген диапазонида 17 дақиқа давом этган Х1.1 чақнаши қайд этилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Москва вақти билан 09:35 да 11 дақиқа давом этган М синфидаги чақнаш қайд этилди.
Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг интенсивлигига қараб беш тоифага бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Х синфидаги чақнашлар ниҳоятда кучли ҳисобланади ва кучли геомагнит бўронларни келтириб чиқариши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter