Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуръон мусобақаси ғолиблари Умра сафарига жўнаб кетишди

Қуръон мусобақаси ғолиблари Умра сафарига жўнаб кетишди

Фото: Тошкент ислом институти

Жорий йилнинг 6 июнь куни Тошкент халқаро аэропортидан «Қуръон мусобақаси – 2018» ғолиблари ва уларнинг оила аъзолари Тошкент – Жидда авиарейси орқали Умра сафарига жўнаб кетишди, деб хабар бермоқда Тошкент ислом инстиути расмий сайти.

Фото: Тошкент ислом институти

Хабарда қайд этилишича, Қуръон мусобақаси мукофоти асосида 30 киши сафарга отланган бўлиб, улар 16 эркак ва 14 аёлни ташкил этади. Умра сафари 10 кун давом этиб, зиёратчилар 16 июн куни Тошкентга қайтишлари режалаштирилган.

Фото: Тошкент ислом институти

Эслатиб ўтамиз, «Қуръон мусобақаси – 2018» Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ташкил этилган эди. Тошкент ислом институтининг уч нафар талабаси мазкур мусобақада ғолибликни қўлга киритган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг