Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қурилиш вазирлиги депутатга жавоб бермаяпти — бош режа қани?

Қурилиш вазирлиги депутатга жавоб бермаяпти — бош режа қани?

Фото: Расул Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бир неча депутатлик сўровларига Қурилиш вазирлиги жавоб бермаётганини айтмоқда.

Депутатнинг маълум қилишича, Президентнинг қарорига асосан 2022 йилда биргина Тошкент вилоятининг ўзида «Эски Қовунчи», «Чорвадор», «Янги Чиноз», «Қорасув» шаҳар посёлкаларининг бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланган.

«Асосий ижрочи ҳисобланган Қурилиш вазирлиги бу қарор бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақидаги икки бор сўров хатимизга жавоб бермади. Улар ишларни яширяпти. Балки умуман иш қилинмаган бўлиши ҳам мумкин. Бугун учинчи бор яна мурожаат киритдик», — деди Расул Кушербаев.

Унинг сўзларига кўра, аҳоли пунктлари, шу жумладан шаҳарларни тартибга солишда бош режа муҳим рол ўйнайди.

«Қурилиш вазирлигининг бу борадаги сусткашлиги Тошкент шаҳридаги тартибсиз қурилишлар учун ҳам асосий сабаб, деб ҳисоблаймиз. Шу боис, ушбу масалада қурилиш вазирини парламент «ҳукумат соати»га савол-жавобга чақириш керак назаримизда», — деди депутат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг