Қурбонлар сони 443 нафарга етди — Жанубий Африка тарихидаги энг мудҳиш табиий офатлардан бири юз берди
Жанубий Африканинг Квазулу-Натал вилоятида сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 443 нафарга етди. Бу ҳақда вилоят ҳукумати раҳбари Сихле Зикалалага асосланиб eNCA телеканали хабар берди.
«Қурбонлар сони ҳозирда 443 нафар, 63 киши бедарак йўқолган», — деди у брифингда.
Энг кўп қурбон (350 дан ортиқ) маъмурий маркази Дурбан шаҳри бўлган Итеквини муниципиал округида қайд этилган.
ЖАРнинг Квазулу-Натал вилоятида бир кунда бир неча ойлик меъёрдаги ёмғир ёғиб, улкан сув тошқинларини келтириб чиқарган, фавқулодда вазият эълон қилинганди. Ҳодиса мамлакат тарихидаги энг мудҳиш табиий офатлардан бири, дея баҳоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter