Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қум ва шағалнинг ноқонуний қазиб олиниши тўхтатилди

Қум ва шағалнинг ноқонуний қазиб олиниши тўхтатилди

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан Нарпай туманидаги хусусий корхона фаолияти текширилди.

Назорат тадбири давомида Қорадарё дарёси ҳудудида ушбу корхона ходимлари томонидан 1 та экскаватор ва 4 та юк машинаси ёрдамида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ва уни майдалаш заводига олиб кетиш ҳолати аниқланиб инспекторлар томонидан тўхтатилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Табиатга етказилган зарар миқдори 2 миллиард 722 миллион 666 минг сўм эканлиги аниқланди. Йиғилган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг