Қрим-Конго геморрагик иситма яна муҳокама марказида
Бугун, 14 ноябрь куни Тошкентдаги Халқаро бизнес марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг махсус ишчи гуруҳи томонидан тузилган Қрим-Конго геморрагик иситма бўйича янги клиник қўлланма тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси, АҚШнинг касалликлар назорати ва профилактикаси Маркази (CDC), АҚШ Мудофаа вазирлиги таҳдидларни камайтириш агентлиги (DTRA) ва бошқа давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Мутахассислар Қрим-Конго геморрагик иситма бўйича янги амалий қўлланма ҳақида маълумот беришгач, унинг таъсири ва натижалари, амалга ошириш координаторларини белгилаш, мониторинг механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда мамлакатда қўлланманинг 4000 нусхасини бепул тарқатиш масалаларини муҳокама қилишди.
Ўзбекистонда Қрим-Конго геморрагик иситма билан мавсумий касалланиш бўйича юзага келган вазиятни баҳолаш ва ушбу инфекцияга қарши курашда биргаликда ҳаракат қилиш, Қрим-Конго геморрагик иситмани назорат қилиш, ташхислаш, даволаш ва олдини олиш чораларига тегишли тузатишлар киритиш, давра суҳбати қарорларини бажариш бўйича масъул шахсларни аниқлаш тадбирнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Крим-Конго геморрагик иситмаси қандай касаллик?
Қрим-Конго геморрагик иситма ниҳоятда хавфли юқумли касаллик ҳисобланади. У одамга йирик ва майда шохли қорамоллардан иксод каналари орқали юқади. Кана чаққанда ундаги вирус одамнинг қонига тушади. Оқибатда қон ивиши бузилиб, турли қон кетишлар кузатилади. Вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter