Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг яна бир ҳайкали очилди

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг яна бир ҳайкали очилди

Фото: Қозоғистон президенти расмий веб-сайти

Қозоғистон пойтахти Нурсултондаги боғлардан бирида мамлакатнинг биринчи президенти, миллат етакчиси Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали очилди (фото). Маросимда амалдаги президент Қосим-Жомарт Тоқаев қатнашди.

Бу 6 июль куни 81 ёшни қаршилайдиган Назарбоевнинг иккинчи ҳайкали. Биринчиси ҳам Нурсултонда, Мудофаа миллий университетида ўрнатилганди.

Маълумот ўрнида: Қозоғистон пойтахти номи 2019 йилдан биринчи президент номи билан бир хилда жаранглай бошлаганди. Шаҳарга асос солинган 1830 йилда Акмолинск, 1961 йилдан Целиноград, 1992—1998 йилларда Оқмўла деб аталган. 1997 йилда Назарбоев ташаббуси билан пойтахт Олмаотадан Оқмўлага кўчирилиб, ярим йил ўтиб номи Астанага ўзгартирилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг