Қозоғистонда баъзи ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга чеклов қўйилиши мумкин
Қозоғистон Мажлис депутатлари Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, унда мамлакатда рўйхатдан ўтишдан бош тортган ижтимоий тармоқлар ва тезкор мессенжерлар ишини чеклайдиган нормалар мавжуд. Бу ҳақда Zakon.kz маълум қилди.
Ҳисобот хулосасида ҳужжат устида ишлаш давомида, болаларнинг уй-жой ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, оилавий муносабатларда боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва қонунга хилоф равишда интернетда жойлаштирилган маълумотларнинг олдини олишга қаратилган баъзи нормалар сезиларли даражада такомиллаштирилган.
«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 1-моддасини 73 ва 74 кичик бандлар билан тўлдириш таклиф қилинган бўлиб, у онлайн-платформа, Интернет-ресурс, тезкор хабарлар хизмати тушунчаларининг маъносини очиб беради.
Яна бир ўзгартириш уларнинг Қозоғистон ҳудудида ишлашининг аниқ қоидаларини ўрнатишга қаратилган. Шундай қилиб, ўз фаолиятини амалга ошириш учун хорижий онлайн-платформалар ёки тезкор хабарлар хизматининг эгалари мажбурий давлат рўйхатидан ўтиши ва мамлакатда ўз ваколатхоналарини очиши керак бўлади.
Ахборот ва жамоат тараққиёти вазири ўринбосари Кемелбек Ойшибоевнинг маълум қишишича, бўлим депутатларнинг тузатишларини тўлалигича қўллаб- қувватлайди.
«Қонун лойиҳасида ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар учун қатъий нормалар таклиф қилинган, биз уларни тўлалигича қўллаб-қувватлаймиз. Чунки биз ахборот майдонини таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш жараёнида киберҳужум катта миқдорда эканлигини кўрдик. Вазирликка жуда кўп сонли мурожаатлар келади», — деган Ойшибоев.
Унинг сўзларига кўра, 2020 йилда мониторинг давомида Интернетда киберҳужум қилишнинг 70 мингга яқин фактлари аниқланган.
Шундан сўнг, вазирлик ижтимоий тармоқлар маъмуриятига ва мессенжерларга 1800 га яқин сўров юбориб, материалларни олиб ташлашни сўраган. Аммо 2021 йилда бу рақамлар кескин ошиб, 140 мингга етган.
«Афсуски, бизда барча ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларнинг фикрлари йўқ. Агар баъзи ижтимоий тармоқлар материалларни ўчириб ташласа, баъзилари 20-30 фоизи сўровларга аҳамият қаратади холос. Шу боис, бу йўналишда биз ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар учун норма ва концепцияларни жорий этишни таклиф қиламиз», — дея хулоса қилган у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter