Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда аёллар учун яна уч йўналишда алоҳида поезд вагонлари ажратиляпти

Қозоғистонда аёллар учун яна уч йўналишда алоҳида поезд вагонлари ажратиляпти

Яқин келажакда Остонадан Олмаота, Ақтўбе ва Чимкентга борадиган йўловчи поездларида аёллар учун алоҳида вагонлар пайдо бўлади. Бу ҳақда “Қозоғистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу айнан шундай вагонларда ташишга бўлган талабнинг ўсиши билан боғлиқ.

“Аёллар учун алоҳида вагонларга талабнинг ортиб бораётгани муносабати билан “Йўловчи ташиш” АЖ ўзининг ҳаракат географиясини кенгайтиришда давом этмоқда. Бундай вагонлар энди Остонадан яна учта йўналишдаги поездларда бўлади”, – дейилади ҚТЖ хабарида.

Маълумот учун, Қозоғистонда 2021 йилдан бошлаб аёллар учун синов тариқасида алоҳида вагонлар йўлга қўйиган эди. Улар Олмаота – Мангистау ва Олмаота – Оскемен йўналишидаги қатновчи поездлар таркибига киритилган. Йўловчиларга манзур бўлгани ва талабнинг ортиши сабаб кейинчалик, яъни 2022 йил февраль ойидан бошлаб бундай вагонлар Манғистау – Семей, Остона – Атирау ва Павлодар – Туркистон поездларида ҳам пайдо бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг