Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз фуқаролари учун енгиллик яратди

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз фуқаролари учун енгиллик яратди

Ҳар икки давлат (Ўзбекистон ва Қозоғистон) ўз фуқароларининг бир бирининг ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача оширишди.

Қозоғистон Сенати депутатлари 28 март куни бўлиб ўтган палата ялпи мажлисида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари шартлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилди. Ҳужжат имзолаш учун президентга юборилди, деб хабар бермоқда Zakon.kz нашри.

Ҳужжатга кўра, ҳар икки давлат ўз фуқароларининг бир бирининг ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача оширишди.

Агар бир давлат фуқаросининг иккинчи давлат ҳудудида бўлиш муддати 30 кундан ортиқ бўлса, бу фуқаро ўзи бўлиб турган давлатнинг ваколатли органларидан вақтинчалик яшаш (вақтинчалик рўйхатдан ўтиш) учун рухсатнома олиши шарт.

Қайд этилишича, баённома ратификация қилинган тақдирда уни амалга ошириш салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди ҳамда давлат бюджетидан қўшимча молиявий харажатларни талаб қилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг