«Қўйлиқ»даги «самосуд» ҳақида расмий хабар берилди (видео)
Кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозорида бир нечта фуқаролар томонидан икки кишининг калтакланаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат юзасидан ахборот берди.
Ҳолат бўйича Бектемир тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан текширув ўтказилди ва қуйидагилар аниқланди.
Ҳодиса 2 июль куни соат тахминан 16.30да содир бўлган. «Қўйлиқ» бозорининг сотувчилари — 30 ёшли Суннатилло Ш. ва 31 ёшли Алишер Т. икки номаълум шахснинг 35 ёшли Жаҳонгир Ш.га қарашли «Кобальт» автомобилини очишга уринишаётганини кўриб қолишган. Шундан сўнг улар ҳодиса ҳақида ички ишлар идораларига хабар бермасдан, муқаддам судланган 40 ёшли Саиджон Т. ва 39 ёшли Аҳад К.ларнинг турли жойларига уриб, жароҳат етказишган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми («безорилик») бўйича Суннатилло, Алишер ва Шуҳратга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Автомобилдан пул ўғирлашга уринган Саиджон Т. ва Аҳад К.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 169-моддасининг иккинчи қисми («Ўғирлик») бўйича жиноий иш очилган. Дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter