Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўйлиқдаги «овқат бозори» ёпилди

Қўйлиқдаги «овқат бозори» ёпилди

Қўйлиқдаги «овқат бозори» фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, рейд тадбирлари давомида 101 кг банан, 21 кг салатлар, 45 литр иккиламчи идишларда сақланаётган сут ҳамда 32 кг миқдордаги пиширилган таомлар истеъмолга яроқсизлиги туфайли савдодан олиниб, йўқ қилиш чоралари кўрилган.

Бозорда жойлашган овқат сотиш шохобчасида санитария қоидалари қўпол равишда бузилаётгани, бир неча маротаба огоҳлантиришлар ва тарғибот ишлари ўтказилишига қарамасдан объектда ҳолат ўзгаришсиз қолгани сабабли «овқат бозори»нинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Объектда санитария ҳолати яхшиланиб, мутахассислар томонидан талабга жавоб бериши тўғрисида хулоса берилмагунга қадар «овқат бозори» иш фаолиятини давом эттирмайди, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг