Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қотил қўшнисининг жасадини 6 йил квартира деворида яшириб келган

Қотил қўшнисининг жасадини 6 йил квартира деворида яшириб келган

Фото: «Reuters»

Американинг Калифорния штати фуқароси қўшнисини ўлдириб, унинг жасадини олти йил квартирасининг деворида яшириб келган, деб хабар беради «Лента».

Лос-Анжелес (АҚШ) шаҳридан бўлган Рейвен Кемпбелл 2009 йилнинг июнидан бери бедарак кетганди. 2015 йил июль ойида аёлнинг оиласига аноним қўнғироқ бўлди. Телефон қилган одам аёл ўзи яшаган апартаментлар комплекси деворида кўмилган бўлиши мумкинлигини айтган.

Марҳумнинг қариндошлари ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишади. Полиция қидирувчи итлар ёрдамида Кемпбеллнинг жасадини топишади. Маълум бўлишича, қўшнилар бир неча йилдан бери нохуш ҳиддан шикоят қилиб келишган.

Қотилликда марҳумнинг хонадондаги собиқ қўшниси — 47 ёшли Рендольф Е. Гарбатт айбдор деб топилган. Аёл тўмтоқ жароҳат туфайли ҳаётдан кўз юмган. Айбдорнинг айтишича, Гарбатт уни ўлдириш учун болғадан фойдаланган. У 11 йил қамоқ жазосига маҳкум этилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг