Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда даладан жасад топилди

Жиззахда даладан жасад топилди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманидаги даладан эркак кишининг жасади топилгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур воқеа Фориш тумани Қорабдолота МФЙда содир бўлган. Ушбу маҳаллада яшовчи А.П. ҳамқишлоғи С.Р. томонидан тош билан уриб етказилган жароҳат оқибатида вафот этган.

Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг