Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорин ва бўй нисбати — юрагингизга «ташхис»ни ўзингиз қўйинг!

Қорин ва бўй нисбати — юрагингизга «ташхис»ни ўзингиз қўйинг!

Фото: Medicalxpress.com

Швециянинг Лунд университети олимларининг фикрича, бел айланаси ва бўй нисбати (WtHR) анъанавий тана вазни индекси (ТВИ)га қараганда юрак етишмовчилиги ривожланиши хавфини аниқлашда самаралироқдир. Тадқиқот натижалари Европа кардиологлар жамияти (ESS) конгрессида тақдим этилди.

Тадқиқотчилар Malmö Preventive Projest лойиҳасининг 1 792 нафар иштирокчиси маълумотларини таҳлил қилишди.

WtHR кўрсаткичи юқори (0,65 ва ундан баланд) одамларда юрак етишмовчилиги хавфи бошқаларга нисбатан 2,7 баробар юқори эканлиги аниқланди. Гарчи тана вазни индекси ҳам семизлик билан боғлиқ бўлса-да, унда ёғнинг тақсимланишини ҳисобга олинмайди, шу боис баъзи беморларда «ёлғон оптимистик» прогнозлар келиб чиқиши мумкин.

Идеал WtHR нисбати 0,5, яъни бел айланаси одам бўйининг ярмидан ошмаслиги керак. Масалан, одам бўйининг баландлиги 180 сантиметр ва бел айланаси 90 сантиметр бўлиши — яхши кўрсаткич.

«Ички аъзолар атрофидаги (виссерал) ёғлар юрак учун айниқса хавфлидир. WtHR бу хавфни ТВИдан яхшироқ акс эттиради», — деди тадқиқот етакчи муаллифи, доктор Амра Жуич.

Агар бел айланаси бўйнинг ярмидан ошса, саломатликка хавфларнинг олдини олиш учун маслаҳатга шифокор ҳузурига отланган маъқул, дея қўшимча қилишди олимлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг