Қўқон аэропортига биринчи техник рейс амалга оширилди
Фарғона вилоятида «Қўқон» аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди.
Бугун, 20 март куни эрталаб аэропорт биринчи техник парвозни қабул қилди – «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг А320 NEO самолёти экипажи Қўқон аэропортига қўнди.
Маълум қилинишича, вилоят аэропортида учиш-қўниш йўлаги 2000 метргача узайтирилган ҳамда А320 ва АТR72-600 русумли самолётлар учун иккита тўхташ жойига эга перрон реконструкция қилинган. Шунингдек, аэропортда 100 кишига мўлжалланган 900 кв.м майдонли янги йўловчи терминали қурилди.
«Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг тажрибали учувчилари томонидан Тошкент – Қўқон йўналиши бўйича амалга оширилган техник парвоз аэродромнинг самолётларни қабул қилиш ва жўнатишга ҳамда терминалнинг йўловчиларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатишга тўлиқ тайёрлигини кўрсатди», – дейилади русмий хабарда.
Айтилишича, мунтазам парвозлар 2024 йил 1 апрелдан бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter