Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Манфаатлар тўқнашуви. Элон Маск сунъий интеллект компаниясидан кетди

Манфаатлар тўқнашуви. Элон Маск сунъий интеллект компаниясидан кетди

Элон Маск.

Фото: «NV.ua»

Элон Маск ўзи томонидан асос солинган сунъий интеллект билан шуғулланувчи «OpenAl» компаниясининг директорлар кенгашини тарк этди. Маскнинг фикрича, ушбу қадам «келажакда рўй бериши мумкин бўлган можаронинг олдини олади», деб хабар берди «NV.ua».

Қизиқишлар қарама-қаршилигининг сабаби шундаки, «Tesla» муҳандислари кўпроқ вақтини электрокарларда керак бўладиган сунъий интеллект учун ажратишни режалаштирган. Шунга қарамай, «OpenAl» компанияси блогида ёзилишича, Маск «ташкилотга сармоя киритишни ва маслаҳат беришни» давом эттиради.

Аввалроқ, Маск «Tesla» компанияси ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларни яратишда «Autopilot» дастурий таъминотига ёрдам бериш учун «тор доирадаги сунъий интеллект»лардан фойдаланаётганини маълум қилганди.

Айтилишича, «OpenAl»нинг бир нечта янги инверсторлари пайдо бўлган: «Valve» раҳбари Гейб Нюелл ҳамда «Skype» асосчиси Яан Таллин.

Элон Маск сунъий интеллект ривожланишини кузатиб бориш мақсадида Сем Алтман билан биргаликда «OpenAl» компаниясига 2015 йилда асос солган эди. Маскнинг айтишича, ушбу соҳа истиқболли, бироқ қалтис: Элон сунъий интеллектлар инсоният учун хавф туғдириши мумкин деб ҳисоблайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг