Қирғизистонда коронавирус ривожланиши қачон юқори чўққисига чиқиши маълум қилинди

Қирғизистонда коронавирус ривожланиши энг юқори чўққисига 20—24 апрелда чиқиши кутилмоқда, «24.kg» хабар беришича, бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурболот Усенбаев брифингда маълум қилди.
Усенбаевнинг айтишича, соғлиқни сақлаш вазирлигида олимлар, етук мутахассислардан иборат махсус гуруҳ ишламоқда, улар бутун дунёдаги ва Қирғизистондаги пандемия эпидпараметрларини тинмай кузатиб боришяпти.
Қирғизистонда илк маротаба коронавирусни юқтириш ҳолати 2020 йилнинг 18 март куни аниқланган.
Маълумот учун: бугунга келиб қўшни мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 430 нафарга етди. 14 апрель куни вирусни юқтириш бўйича 11 та янги ҳолат қайд этилди. Касалликдан соғайиб кетганлар 71 нафарга етди. Шифохоналарда 354 нафар бемор қолмоқда, улардан тўққиз нафари реанимацияда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter