Қирғизистонда «Ақлли шаҳар» лойиҳасига 60 млн. доллар сармоя киритилади
Хитойнинг «Huawei Technologies Co.» компанияси Қирғизистонда «Ақлли шаҳар» лойиҳасини амалга ошириш билан шуғулланади. Яқинда Қирғизистон ҳукумати ва компания вакиллари ўртасида келишув имзоланди, деб хабар берди «Акчабар» портали.
Шартнома доирасида Ўш, Бишкек ҳудудида ҳамда Бешкек – Ўш, Бешкек – Чўлпонота, Бишкек – «Манас» халқаро аэропорти автомобиль йўлларида «Ақлли шаҳар» лойиҳаси бўйича ускуналарни келтириш, қурилиш, интеграциялаш ишларини бажариш кўзда тутилган. Киритилаётган сармоя ҳажми $60 млн.ни ташкил этмоқда.
«Huawei Technologies Co. Ltd» барча ускуналар ва хизматлар фуқароларнинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш талабларига, шунингдек киберхавфсизлик бўйича Қирғизистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлаши зарур.
Ушбу лойиҳа шаҳар йўллари ва кўчаларида хавфсизликни максимал даражада кўтариб, асосий магистраллар, чорраҳалар, жамоат тадбирлари ўтказиладиган жойларни қамраб олади. Шунингдек, террорчилик хавфи ҳамда жиноятчилик билан самарали курашишда, йўл-транспорт ҳолатларида низоли вазиятларни тез ва аниқ бартараф этишда қўл келади.
– «Ақлли шаҳар» лойиҳаси мамлакатимиз учун долзарб ва муҳим аҳамиятга эга. У йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида низоли вазиятларни бартараф этишга ёрдам беради ва, умуман, фуқаролар хавфсизлиги даражасини яхшилайди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш анча мураккаб жараён. Лекин биз мақсадга эришиш учун сармоядорлар билан биргаликда барча қийинчиликларни енгиб ўтамиз. Аминманки, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳукумат муассасалари очиқлигини такомиллаштириш, коррупцияни бартараф қилишда унинг аҳамияти катта бўлади», – деди мамлакат бош вазири Сапар Исоқов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter