Қирғизистонда 22 нафар фаол ҳибсга олинди. Улар орасида Канат Исаев ҳам бор
Қирғизистонда Кампиробод сув омборининг берилишига қарши чиққан 22 нафар фаол ва мухолифатчи сиёсатчилар суд қарори билан ҳибсга олинди.
Улар орасида парламент собиқ депутати Асия Сасиқбаева, Конституциявий суднинг собиқ аъзоси Клара Сооронқулова, МСК собиқ аъзоси Гулнора Жўрабоева, собиқ депутат Кубаничбек Қодиров, Қирғизистоннинг Малайзиядаги собиқ элчиси Азимбек Бекназаров, шунингдек, мамлакат махсус хизматларининг собиқ раҳбари Кенешбек Дуйшебаев бор.
Шунингдек, Қирғизистон парламентининг собиқ спикери Канат Исаев ҳам оммавий тартибсизликларни уюштирганликда айбланиб, бир ой муддатга тергов изоляторига жойлаштирилган. Исаев ўз вақтида Қирғизистон давлатига вақтинча раҳбарлик қилган шахс ҳам ҳисобланади.
Ҳибсга олинганлар Қирғизистон парламентининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси томонидан 2022 йил 10 октябрда тасдиқланган давлат чегараларини ўзгартиришга қарши чиқишмоқда. Ушбу қўмита қарорига кўра, Қирғизистон бошқа ҳудудлар эвазига Кампиробод сув омбори ҳудуди Ўзбекистонга берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев аҳолини давлат чегаралари масаласида эҳтиёт бўлиб фикр билдиришга чақирганди.
Қирғизистон-Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги чегаралар бўйича ўзаро келишувлар ҳақида эса аввалроқ ёзилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter