Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон кафе ва ресторанларида чекиш бутунлай тақиқланди

Қирғизистон кафе ва ресторанларида чекиш бутунлай тақиқланди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Қирғизистон Республикаси фуқароларини тамаки, никотин истеъмоли ва атрофдагиларни тамаки тутуни ва аэрозол таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Спутник Қирғизистон» маълум қилди.

Қонун тамаки чекиш ва тамаки маҳсулотларининг барча турларидан фойдаланишга қарши кураш чораларини кучайтиришга қаратилган. Унинг муаллифлари аввалроқ тамаки истеъмоли Қирғизистонда ўлим ва ногиронликнинг асосий сабаби эканини билдиришганди.

Хусусан, қабул қилинган ҳужжатда жамоат жойларида сигарет ва чилим чекиш тақиқланади. Чеклов кафе ва ресторанларга ҳам тегишли.

Бундан ташқари, қонун барча турдаги тамаки маҳсулотларини реклама қилишни бутунлай тақиқлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг