Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғиз депутати ва «Салимбой» учрашуви: Жапаров жиддий айбловларни илгари сурди

Қирғиз депутати ва «Салимбой» учрашуви: Жапаров жиддий айбловларни илгари сурди

Қирғизистон парламенти депутати Эмил Жамғирчиев ўзбекистонлик Салим Абдувалиевдан Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Камчибек Ташиевни ҳокимиятдан кетказишни сўраган.

Бу ҳақда Садир Жапаров «Кабар» агентлигига берган интервюсида айтиб ўтди.

“Менга тақдим этилган маълумотларга кўра, у Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Салимбойвачча номи билан танилган Салим Абдувалиев билан учрашиб, «икки дўстни» (Жапаров ва Ташиев назарда тутилмоқда) йўқ қилишга ёрдам беришни сўраган» - деди Қирғизистон раҳбари.

ОАВ хабарларига кўра, Қирғизистонда Жапаровнинг ўзини ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Ташиевни «икки дўст» деб аташ одат тусига кирган.

Жамғирчиев шунингдек, республиканинг Ўзбекистон билан чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик ва қаллобликда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Салим Абдувалиев ҳам ўтган йили декабрда қўлга олинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг