Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қибрайда комиссия аъзоларисиз ўтган танлов бекор қилинди

Қибрайда комиссия аъзоларисиз ўтган танлов бекор қилинди

Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 470,6 млн.сўмлик иссиқ овқат билан таъминлаш юзасидан аутсорсинг хизмати учун ўтказилган танлов ҳужжатлари ўрганиб чиқилди

Ўрганиш мобайнида танловда харид комиссияси томонидан низом талаблари бузилганлиги ҳамда танловнинг 3 нафар комиссия аъзолари иштирокисиз уларнинг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда сунъий равишда ўтказилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан харид комиссиясининг қарори (йиғилиш баёни) ва шу асосида танлов ғолиби билан тузилган шартномаларни бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш бўйича Қибрай тумани тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритилган. Шунингдек, юқорида қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилган.

Агентлик тақдимномасига кўра шу йилнинг 3 июнь куни Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси харид комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, танлов баёни ва ғолиб билан тузилган шартномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг