Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оқ ёки қора машина — фарқи йўқ, муҳими, бошқа нарса...

Оқ ёки қора машина — фарқи йўқ, муҳими, бошқа нарса...

Фото: «Авто 24»

Қайси автомашиналар жазирама иссиқда камроқ қизишини аниқлаш мақсадида, беларусь портали синов ўтказди.

Ҳаммага маълум бир гап бор: оқиш тусли машиналар қорамтирларига қараганда иссиқ ҳавода камроқ қизийди. Лекин бу шунчаки назария, жазирама иссиқ кунлардан фойдаланиб, синовчилар унинг амалда қанчалик тўғрилигини текшириб кўришди. Қарангки, рост экан, аммо қисман, чунки «халқона назария» кузовдан нарига ўтмади...

Пирометр оқ рангли машиналарнинг томи 46 даражагача қизиганини кўрсатди. Машиналарнинг кумуш ранглилари — 49 дан 56 гача, тилларанг-жигарранг туслилари — 59 гача, кўк ранглилари — 61 гача, қора машиналар — 67 дан 75 даражагача қизиган. Бироқ... оқиш ва қорамтир машиналарнинг кузов металларидаги қизиш бўйича катта фарқ уларнинг салонларида унча сезилмаган.

Синовларда офтоб нурида турган машиналар орасида оқ рангли УАЗ «Патриот» салони — энг салқин, қора «Mazda3» салони — энг иссиқ бўлиб чиқди. Бироқ гап фақат машиналар кузовлари қанақа рангдалигида эмас.

Мисол учун деярли бир хил жойда офтоб тиғида қолдирилган кумушранг «Audi A6» ва қора «Volkswagen Passat» машиналари ичидаги ҳарорат бир даража фарқ қилди, холос. Камига ўша «Passat» ва худди шу рангдаги «Renault Talisman» салони охир-оқибат кумушранг «BMW E34»никидан салқинроқ бўлиб чиқди.

Тадқиқотчилар чиқарган хулоса оддий, бунинг учун мураккаб ҳисоб-китоблар қилиш ҳам шартмас. Рангидан қатъи назар, машинани офтоб тиғида узоқ вақт қолдириш ярамайди. Агар шунга мажбур бўлсангиз, унда машинани қуёш ортдан тушадиган қилиб қўйинг. Қуёш нурлари торпедога тушган тақдирда (айниқса у қора пластикдан ишланган бўлса), олд панел 80 даражагача қизиб кетиши ва бутун салон учун печка вазифасини бажариши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг