Қатор ҳужжатларни талаб этиш амалиёти бекор қилинди
«Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.
Ҳужжат мувофиқ 2022 йил 1 июлдан бошлаб коммунал ташкилотлар томонидан аҳолидан, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан қатор маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинмоқда. Ўзбекистон президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон фармонининг 4-бандига кўра қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:
- руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
- наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;
- судланганлик;
- манзил-маълумот ахбороти;
- фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
- турар жойнинг майдони;
- солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
- солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;
- пенсия ва нафақа миқдори;
- пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
- никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги.
Қуйидаги ҳужжатларни:
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
- шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
- тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
- меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
- иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);
- кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади.
Президентнинг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон фармонининг 5-бандида назарда тутилган қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни:
- тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
- лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлигини;
- давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлигини;
- қимматли қоғозларга эгалигини, қимматли қоғозлар билан операциялар амалга оширилганлигини, дивидендлар олинганлигини;
- кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлигини;
- жисмоний шахслар томонидан алиментлар тўланганлигини ва олинганлигини;
- олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
- жисмоний шахс томонидан ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасаси тугатилганлигини;
- жисмоний шахс томонидан умумий ўрта таълим муассасаси (11-синф негизида) тугатилганлигини;
- фуқаро «ёшлар дафтари» ёки «аёллар дафтари»да мавжудлигини;
- ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
- олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни.
қуйидаги ҳужжатларни:
- молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
- жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
- ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади
Ҳужжатга кўра, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзсувтаъминот» АЖ ва «Тошиссиққуввати» ДУК Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июнга қадар ўз ахборот тизимларининг «Электрон ҳукумат» тизими доирасида ишловчи Рақамли маълумотлар платформасига интеграция қилинишини таъминлаш белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter