Қашқадарёдаги болалар тиббиёт марказини сувараклар босди
Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг гастроэнтерология бўлими хоналарида сувараклар юргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ССБ маълумот берди.
Маълум қилинишича, видео тарқалгач масъуллар 15 август куни вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига бориб, дезинфекция ва дезинсекция тадбирини амалга оширган.
Мазкур ҳолат марказ ходимларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида муҳокама қилиниб, бўлимларда санитария қоидалари асосида иш юритиш борасида назоратни кучайтириш бўйича зарур чоралар белгиланди.
Ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги ва назоратни сусайтирганлиги учун гастроэнтерология бўлими катта ҳамшираси ва хўжалик бекаси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бўлим бошлиғига эса иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter