Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қарздор «TESLA»сидан айрилиши мумкин

Қарздор «TESLA»сидан айрилиши мумкин

«Капитал банк» АТБдан жами 292 млн сўмдан ортиқ кредит қарздорлиги бўлган «А.С.W.» МЧЖ ўзининг қимматбаҳо электромобилидан айрилиши мумкин.

Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг бу ҳақдаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Шунга ўра, қарздор ташкилотга ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор юборилган. Аммо белгиланган муддатда қарз тўланмаганлиги сабабли давлат ижрочиси Д.Зиятов томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Олиб борилган ҳаракатлар жараёнида  16.04.2024 йилда гаровдаги «TESLA MODEL S85» автотранспорти воситаси хатланиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.

Ҳозирда мазкур автотранспорт воситасини электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилиб, савдолардан тушган пул маблағларининг маълум қисми қарздорликни қоплаш учун банк фойдасига йўналтирилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг