ИИБ ходимлари кийимини кийиб, тик-токка видео жойлаганлар суд қилинди
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларининг ЙҲХБ формасини кийиб видео олган қиз ва йигитлар жазоланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.
Ўрганишлар натижасига кўра, Қарши шаҳрида яшовчи Э.Д., Я.Ш., Х.Х.лар қонун билан қўриқландиган давлат органлари вакилларининг ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини ноқонуний кийиб, видеоролик тайёрлаб ижтимоий тармоққа жойлаштирган.
Бу ҳолат қонунда жавобгарликка сабаб бўлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу иккита видеолавҳа юзасидан тўпланган ҳужжатлар яқинда ЖИБ Қарши шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, ижтимоий тармоқ фаоллари содир этган ҳолат Ўз Р. МжТКнинг тегишли моддаларига асосан, ҳуқуқбузарлик сифатида малакаланиб, ЙҲХБ формасидаги қиз Э.Д.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари ва ҳайдовчи ва ЙҲХБ инспектори вазифаси бажарган йигитлар Я.Ш. Х.Х.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter