Қарши туманидаги 4 киши қурбон бўлган мудҳиш ЙТҲ тафсилотлари очиқланди

Қашқадарё вилоятидаги аянчли ЙТҲда тўрт киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 19 март куни Миришкор тумани, Женов қишлоғида яшовчи Н.Д. бошқарувида бўлган «Ласетти» автомашинаси билан «Қарши-Бешкент-Касби-Косон 4Р90» йўналишида ҳаракатланиб келиб, Қарши тумани Ширкент қишлоғи йўлининг 20 кмда, шу йўналишида фуқаро Р.З. бошқариб кетаётган «Нексия-3» автомашинасини қувиб ўтмоқчи бўлган.
Мазкур автомашинанинг чап томонига тўқнашиб, йўлнинг ўнг чет пасти қисмидаги дарахтларига бориб урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.
Натижада «Ласетти» автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган Р.Ф, Р.С, Р.Ф. ва Э.Р.лар тан жароҳати олиб, вафот этган.
«Нексия-3» автомашинасида бўлган йўловчи Ж.М ва «Ласетти» автомашинаси ҳайдовчиси Д.Н.лар тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодикеснинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter