Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қариялар уйида коронавируснинг атипик аломатлари аниқланди

Қариялар уйида коронавируснинг атипик аломатлари аниқланди

Фото: «Web.archive.org»

Шарқий Англия университети олимлари кексаларда COVID-19 кечишини таҳлил қилиб, уларнинг аксариятида касалликнинг атипик аломати кузатилган, деган хулосага келишди. Тегишли тадқиқот натижалари medRxiv порталида чоп этилди.

7 апрелдан 29 июнгача қариялар уйидаги беморлар назоратга олинган. Аниқланишича, тест натижалари мусбат чиққан 103 та бемордан атиги 38 нафарида коронавируснинг стандарт аломатлари қайд этилган.

Таъкидланишича, 54 кишида хасталикнинг ҳеч қандай аломатлари кузитлмаган. Ёки улар вирусни юқтиргандан сўнг икки ҳафта ўтгач намоён бўла бошлаган.

Шунга қарамай, коронавирусга чалинганларнинг кўпчилиги «нохушликни» ва «умумий носоғлом ҳолатни» ҳис қилишган. Олимлар уларни COVID-19нинг «атипик» аломатлари тоифасига киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг