Қаришни секинлаштиради: карам ҳақида муҳим фактлар
Карамда помидорга қараганда уч баравар кўп витаминлар мавжуд. Унинг таркибида кўп миқдорда C, Э витаминлари ва бета-каротин мавжуд бўлиб, улар тананинг қаришини секинлаштирадиган ажойиб табиий антиоксидантлардир. Бу ҳақда россиялик онколог Андрей Воробёв маълумот берди.
Мутахассис карам таркибида юқори миқдорда хун толаси борлигини эслатди. Улар токсинлар ва чиқиндиларни олиб ташлашга ёрдам беради, шунингдек овқат ҳазм қилишни тезлаштиради.
Бундан ташқари, карам таркибида антосиянинлар деб аталадиган антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, бу модда юрак хасталиклари хавфини камайтиради.
Шифокор карамдаги фитостероллар (ўсимлик стероллари) ва эримайдиган толаларнинг кўплиги овқат ҳазм қилиш трактининг ҳолатини яхшилашини таъкидлади. Карам, шунингдек ошқозонда фойдали бактерияларнинг кўпайишини рағбатлантиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter