Qanot Sharq илк парвозини Самарқанд-Москва йўналишида бошлади

Самарқанд халқаро аэропортида Qanot Sharq авиакомпаниясининг Самарқанд-Москва-Самарқанд йўналишида амалга оширилган биринчи қатновига хизмат кўрсатилган.
Транспорт вазирлиги ахборот хизматига кўра, баҳор-ёз мавсуми режаси доирасида авиакомпания Тошкентдан Самарқанд орқали Москва (Внукова) ва Санкт-Петербург шаҳарларига авиақатновларини бажаради.
Самарқанд халқаро аэропортидан Москвага парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари маҳаллий вақт билан соат 13:10 да амалга оширилади. Тошкентга парвозлар жума кунлари соат 00:45 да бажарилади.
Самарқанд шаҳридан халқаро йўналишларда янги қатновларнинг йўлга қўйилиши муносабати билан маҳаллий йўналишларда ҳам қўшимча қатновлар ташкил этилган.
Шунингдек, яқин орада авиакомпания томонидан Тошкент-Бухоро, Тошкент-Фарғона, Тошкент-Наманган каби маҳаллий йўналишларда мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter