Қандай ҳолатларда гўшт сотилишига рухсат берилмайди?
Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали қандай ҳолларда гўшт сотилишига рухсат берилмаслигини эслатди. Унга кўра:
- сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
- гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспортда етказиб берилган бўлса;
- ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
- ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
- ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;
- оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;
- хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
- ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter