Қаҳрамон Қуронбоев юқори лавозимни эгаллади
Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб сайланди ва унинг мақоми Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси таъсис конференцияси бўлиб ўтди, унда уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович сайланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Иноғомов Жовдатхон Султанович сайланди.
Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари лавозимида ишлаган.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига Аслонов Абдулло Убайдуллоевич сайланди.
У бундан аввал Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, «Ёшлар қаноти» жамоатчилик Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.
Маълумот ўрнида, Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter