Осори атиқалар кушандаси 5,1 млн долларлик буюмларни синдирди
Даллас (АҚШ, Техас штати) полицияси Санъат музейидаги буюмларни синдирган 21 ёшли Брайан Эрнандесни ҳибсга олди, деб хабар берди NBC.
Эрнандес музейга қоронғу тунда, яширинчи кирган. Безори қадимий юнон амфораси, косаси ва тувагини ҳамда ҳинд сопол буюмини уриб синдирган. Буюмларнинг умумий қиймати — 5,1 млн доллар атрофида.
Музей қўриқчилари Эрнандесни тутиб олиб, полицияни чақиришган. Унга ўта йирик миқдорда қасддан зарар етказиш айблови қўйилди. Қадимий буюмлар кушандаси 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Яқинда Луврдаги машҳур «Мона Лиза» суратига эко-безори торт чаплаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter