Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўча безорилари видеосига ИИББ муносабат билдирди

Кўча безорилари видеосига ИИББ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта шахс фуқарони ураётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 1 июль куни тахминан соат 20.25 ларда Юнусобод тумани, Ифтихор кўчасида олдиндан ўзаро таниш бўлган фуқаролар 1988 й.т. Н.Т., 1993 й.т. С.Қ., 1987 й.т. Д.Қ., 1995 й.т. Ҳ.Қ., 1994 й.т. Ж.И., 1997 й.т. Ш.О.лар қарз масаласида оғзаки жанжаллашган. Фуқаролар С.Қ., Д.Қ,, Ҳ.Қ.лар жамоат тартибини бузган ҳолда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, Н.Т.ни уриб тан жароҳати етказишган. Сўнг Н.Т.ни ўзлари келган автомашинада уйи олдига олиб боришган.

Н.Т.га шифохонада бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у уйига кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг