Халқаро дзюдо федерацияси Путинни барча лавозимлардан четлатди
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Владимир Путинни ташкилотдаги барча лавозимидан озод этди. Бу ҳақда ташкилот расмий баёнотида айтилади.
Путин IJF’нинг фахрий президенти ва ташкилот элчиси лавозимида бўлган.
Путин билан бирга россиялик миллиардер Аркадий Ротенберг ҳам IJF ривожланиш бўлими раҳбарлиги ва ижроқўм аъзолигидан четлатилган.
Аввалроқ, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақида гапирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter