Путин ва Ким Чен Ин яккама-якка учрашиши кутилмоқда
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путин билан яккама-якка учрашиши мумкин. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, икки давлат делегациялари ўртасида музокаралар аллақачон режалаштирилган. Улар яқин кунларда бўлиб ўтиши кутилмоқда, аниқ сана номаълумлигича қолмоқда.
Ташриф чоғида делегациялар ўртасида музокаралар, керак бўлса, яккама-якка учрашув бўлиб ўтади, деди Песков.
Кўпгина Ғарб нашрларига кўра, Путин ва Ким Чен Ин учрашувида Россия томони КХДРдан қурол-яроғ олиши кутилмоқда. Бу қуроллар Россияга Украина урушини чўзишда ёрдам бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, июл ойида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Шимолий Кореяда бўлиб, Ким Чен Ин билан учрашганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter