Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин учун махфий темир йўллар қурилган — ОАВ

Путин учун махфий темир йўллар қурилган — ОАВ

Россия президенти Владимир Путин учун асосий қароргоҳларга олиб борадиган махфий темир йўллар ва вокзаллар тармоғи қурилган, дейилади «Проект» нашри эълон қилган хабарда. 

Бу «Досье» марказининг терговини тасдиқлайди, Россия президенти сўнгги пайтларда самолётлардан камроқ фойдалана бошлаган ва зирҳли махсус поездда тез-тез саёҳат қилган.

Маълумотларга кўра, вертолёт майдончаси билан ҳимояланган темир йўл станцияларидан бири Валдай миллий боғи ҳудудида, Долги Бороди қишлоғи яқинида жойлашган. Бу Путиннинг Валдайдаги қароргоҳига энг яқин аҳоли пункти.  «Проект» мухбирига уч нафар маҳаллий аҳолининг айтишича, темир йўл фақат президент учун қурилган ва журналист станция панжарасига яқинлашмоқчи бўлганида, қўриқчи уни ҳайдаб юборган.

Путин учун Валдайдаги вокзал ва йўл 2019 йилда қурилган, деб ёзади нашр сунъий йўлдош суратларига таяниб.

Яна бир бекат Путиннинг Москва вилоятидаги Ново-Огарёводаги қароргоҳидан 400 метр узоқликда жойлашган.

Нашрнинг ёзишича, у 2015 йилда пайдо бўлган. «Махсус станциянинг ўзи кам сонли вагонлар учун мўлжалланган ва баланд панжара ортида яширинган бўлиб, ҳар 10 метрда кузатув камералари ўрнатилади», — дейилади «Проект» маълумотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг