Путин Туркманистон президентини мукофотлади
Россия президенти Владимир Путин Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовни «Дружба» («Дўстлик») ордени билан мукофотлади.
«Россия Федерацияси ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун», — дейилади Путин имзолаган фармонда.
Сердар Бердимуҳамедов 2022 йилнинг 19 мартидан Туркманистон президенти ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter